Линклар

logo-print

Польшада 24 соатдан кўпроқ ҳибсда сақланган Қирғизистон мухолифати раҳбари ва депутат Омурбек Текебаев қўйиб юборилди.


6 сентябр куни Варшава аэропортида Текебаевнинг юкидан 600 грамм героин топганидан кейин польшалик чегарачилар уни қўлга олган. Қирғизистон парламенти депутати Юрий Данилов ва собиқ депутат Зайниддин Курманов Крийница шаҳридаги Халқаро бизнес форумида қатнашиш учун Текебаев билан бирга Варшавага боришган. Аэропортда улар тинтув қилинмаган. Мухолифат депутати Мелис Эшимхонов “Озодлик” радиосига Текебаев қўйиб юборилганидан кейин унга қўнғироқ қилганини айтди. Бишкекда мухолифат аъзолари Қирғизистон хавфсизлик хизматини бу ишга алоқадорликда гумон қилмоқда. Аммо Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати воқеага алоқадор экани ҳақидаги маълумотни қатъиян рад этди. Айни пайтда, Бош вазир Феликс Қулов Омурбек Текебаев айбсиз эканига “100 фоиз ишонишини” ва у “ифлос тухмат” қурбони бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG