Линклар

Собиқ Эрон президенти Муҳаммад Хотамийнинг АҚШга сафари давом этмоқда.


7 сентябр куни Вашингтонда журналистлар билан учрашган Хотамий Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги совуқ муносабатлар ўзаро ҳурмат ва диалог асосида яхшиланишига чақирди: “Мен раҳбар бўлган даврда тинч мақсадларда фойдаланиладиган ядро технологиясига эга бўлиш ҳаракатлари бошланган эди. Бу иш ҳозиргача давом этмоқда. Эрон Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик шартномасига аъзо. Мазкур келишувга қўшилган барча давлат ядро технологиясини ўзлаштириш ҳуқуқига эга. Бу мақсаддан оғишилмаётганини назорат қилиш йўллари бор. Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирга қадар эълон қилган ўзининг барча ҳисоботида Эрон атом қуроли яратишга интилмаётгани қайд этилган”, – деди собиқ Эрон президенти Муҳаммад Хотамий.
XS
SM
MD
LG