Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Николас Бернс БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши санкциялар жорий қилиш ҳақидаги резолюцияни ишлаб чиқиши кераклигини айтди.


Берлинда сўзлаган Бернс дунё раҳбарлари 11 сентябргача телефон орқали сўзлашганидан кейин резолюция лойиҳаси Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйилиши кераклигини айтди: “Америкаликлар душанба куни ва балки ундан кейин ҳафта бошида бўладиган музокаралардан сўнг бу масала Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйилиши керак, деган фикрда. Биз резолюция лойиҳасини ишлаб чиқишимиз керак. Бир ҳафтадан кейин Ташқи ишлар вазирларимиз БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишига келганларида улар бу масалани шахсан муҳокама қилишлари ва санкция ҳақидаги резолюцияни якунлаш улар иҳтиёрида бўлади”, – деди АҚШ Давлат котиби ўринбосари Николас Бернс.
XS
SM
MD
LG