Линклар

Кобулдаги АҚШ элчихонаси яқинида содир этилган портлаш оқибатида 16 одам нобуд бўлди.


АҚШ ҳарбийларига кўра, ҳужум оқибатида икки америкалик аскар ҳам ўлган. Портлаш жойида бўлган гувоҳларидан бири “Озодлик” радиосига бундай деди: “Мен ҳозир кўчадаман ва жасадларни кўряпман. Мен камида уч нафар хорижликлар жасадини кўряпман. Бу ерда катта портлаш юз берган. Портлашдан камида иккита машинага жиддий зарар етган. Ўлганларнинг тана парчалари 300 метргача масофага сочилиб кетган”, – деди портлаш воқеаси гувоҳларидан бири.
Ассосшиэйтед пресс ахборот агентлиги мазкур ҳужум АҚШ ҳарбийларига қарши уюштирилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG