Линклар

Афғонистонда толиблар Пақтия вилояти ҳокими Ҳаким Танивалнинг ўлдирилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олди.


Худкуш кимса портлатгични ҳокимнинг вилоят маркази Гардез шаҳридаги идорасига кираверишда ишга туширди.
”Портлаш оқибатида худкуш кимсанинг ўзи, ҳоким, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси ўлди, кўплаб фуқаролар, шу жумладан болалар яраланди. Фуқаролардан уч киши ҳам нобуд бўлди”, - деди маҳаллий полиция бошлиғи Абдул Ханан Рауфий.
НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон жанубидаги Қандахор вилоятида ўтказган амалиёт давомида бир ҳафтада 94 толиб йўқ қилинди.
XS
SM
MD
LG