Линклар

Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгаши бугун Венада Эроннинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилади.


Европа Иттифоқи ва Эроннинг юқори лавозимли вакиллари Хавьер Солана ва Али Ларижонийлар эса Венада Эроннинг ядровий дастури юзасидан икки кунлик сўзлашувларни тугатдилар.

Учрашув якунига етгач, Хавьер Солана бундай деди:
“Биз доктор Ларижоний билан 7 соатдан ортиқроқ ишладик. Учрашувимиз самарали бўлганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Илгари бир-бировимизни тушунмаганимиз баъзи масалаларга аниқлик киритиб олдик. Биз мулоқотларимизни мана шу руҳда давом эттирмоқчимиз ва шу мақсадда кейинги ҳафтада учрашмоқчимиз”.

Эрон вакили Али Ларижоний эса, бундай баёнот берди:
”Биз конструктив прогрессга эришдик. Кўплаб масалаларга муштарак ёндаша олдик. Солана айтиб ўтганидай, илгари бир-бировимизни тушунмаганимиз баъзи масалаларни яна муҳокама қилишга ҳожат қолмади”.
Европа Иттифоқи ядровий дастурдан воз кечиши эвазига Эронга иқтисодий ёрдам таклиф қилмоқда. Теҳрон эса, уранни бойитиш амалиётидан воз кечмаслигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG