Линклар

Бугун Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Вашингтондаги Пентагон биносига террористик ҳуружлар қилинганига 5 йил тўлди.


Бугун АҚШ ва жаҳоннинг бошқа мамлакатларида 2001 йил, 11 сентябрь кунги террористик ҳуружларнинг 5 йиллиги муносабати билан ўша куни қурбон бўлган 3 мингдан зиёд кишининг ҳурматига мотам маросимлари бўлиб ўтади.
АҚШ президенти Жорж Буш турмуш ўртоғи Лора билан якшанба куни Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг вайрон бўлган бинолари ўрнига гулчамбар қўйди.
Бугун Жорж Буш 5 йил муқаддам фожеа юз берган жойда ёнғинга қарши курашган ньюйорклик ўт ўчирувчилар билан учрашади. АҚШ президенти, шунингдек, террорчилар олиб қочган учоқлардан бири бориб урилган Вашингтондаги Пентагон биносига ҳам боради.
АҚШда ўтказиладиган мотам маросимларида 11 сентябрь қурбонларининг исм-фамилиялари ўқилади.
XS
SM
MD
LG