Линклар

logo-print

11 сентябрь куни "Озодлик" радиоси ўзини Ўзбекистон исломий ҳаракати амири Муҳаммад Тоҳир Форуқ деб таништирган шахс овози ёзилган аудиофайлни олди.


“Ўзбекистон исломий ҳаракати амири Муҳаммад Тоҳир Форуқнинг 11 сентябрь воқеаларининг беш йиллиги олдидан мусулмонларга хитоби” деб номланган мурожаатдаги овоз эгаси Америка бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг мағлубиятга учрашишига ишонишини айтади ва Марказий Осиё мусулмонларини ҳам бу курашга қўшилишга чақиради.
Овоз эгаси ҳаракат етакчиларидан бири Жума Намангонийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Жума Намангоний 2001 йил ноябрда Афғонистонда АҚШ кучларининг ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани айтилади.
Овоз эгаси, шунингдек, Ўзбекистон исломий ҳаракати Марказий Осиё ҳукуматлари, хусусан “Тошкент, Бишкек ва Душанбе режимларига” қарши зарба бериш билан таҳдид қилади.
XS
SM
MD
LG