Линклар

Миллати уйғур Канада фуқароси Ҳусайн Жалил Хитойда террорчиликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


Маълум бўлишича, Жалил август ойида қамалган. Бу ҳақда Канаданинг етакчи газеталаридан бирига унинг синглиси хабар қилган.
Ҳусайн Жалил жорий йил ёзида Ўзбекистонда қўлга олинган ва бу мамлакат ҳукумати июнь ойида уни Хитой маъмурларига топширган эди.
Пекин Жалилни Хитойнинг Шинжон-уйғур районига сафар қилган расмий делегацияга қарши амалга оширилган қуролли ҳужумга алоқадорликда айблаган.
XS
SM
MD
LG