Линклар

Бишкекдаги Манас аэропорти директори Нодир Мамировнинг фикрича, мухолифат лидери, парламентнинг собиқ раиси Ўмурбек Текебаевга қарши уюштирилган фитнада президент Қурманбек Бакиевнинг укаси Жонибек Бакиевнинг қўли бор.


Мамировнинг ёзма аризасида айтилишича, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари муовини Жонибек Бакиев Варшавага учиб кетаётган депутат Текебаевнинг юкини муайян муддатга бир хонага олиб кириб қўйишни буюрган.
Ўмурбек Текебоев ўтган чоршанба куни Польша пойтахти аэропортида унга тегишли юклар ичидан қарийб 600 гр. героин топилгандан кейин ҳибсга олинган эди. Воқеадан бир кун ўтиб, Польша суди унга қўйилган айбловларни инкор этиб, қирғиз мухолифатчисини озод этди.
АКИпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўмурбек Текебаев бугун тунда Истанбулдан Бишкекка учиб келди.
Қирғизистонлик мухолифатчилар ўз лидерини ҳимоя қилиб бугун Бишкекда митинг ўтказишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG