Линклар

Москва шаҳар Замоскворецкий суди бугун 22 яшар Рустам Бойбековнинг Россия Ички ишлар вазирлиги устидан ёзган даъво аризасини кўришни бошлайди.


Бойбеков кўрган маънавий зарари учун вазирликдан бир миллион рубллик товон талаб қилмоқда.
Икки йил муқаддам Москва метросининг "Сокольники" станциясида милиция ходими Борис Коструба Бойбековни метрога паттасиз киришга ҳаракат қилганликда гумон қилиб қўлга олади ва сўнгра унинг Москвада расмий қайддан ўтмаганлиги маълум бўлади.
Россиядан депортация қилиш билан қўрқитар экан, милиционер Рустам Бойбековдан пул талаб қила бошлайди. Йигит пул беришдан бош тортгач, Коструба унинг юзига қарата тўппончадан ўт очади. Бойбеков ўлмай қоладию лекин муайян муддатни касалхонада ўтказади.
Кейинроқ унга қарата ўқ узган милиция ходими 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG