Линклар

logo-print

Кеча, 11 сентябрь куни АҚШда бир дақиқа сукут сақлаш билан 2001 йил, 11 сентябрь фожеаси қурбонлари ёдга олинди.


АҚШ президенти Жорж Буш 11 сентябрь воқеаларининг 5 йиллиги муносабати билан душанба куни кечқурун телевидение орқали Оқ Уйдан туриб америкаликларга қилган мурожаатида
терроризмга қарши курашда ғалаба қилиш учун америкаликларни бирлашишга чақирди.
Бундан 5 йил муқаддам Нью-Йорк ва Вашингтонга қилинган ҳужумлар оқибатида қарийб 3 минг киши қурбон бўлган эди.
Хотира маросимлари АҚШдан ташқари жаҳоннинг бошқа бир қатор мамлакатларида ҳам бўлиб ўтди. NATOнинг Брюсселдаги қароргоҳида бўлиб ўтган маросим чоғида альянс бош котиби Яап де Хооп Схеффер, жумладан бундай деди:
”Биз – иттифоқчи ва ҳамкорлар хавфсизлигимизни таъминлаш ҳамда халқларимиз ва қадриятларимизни ҳимоя қилишга шаймиз. Террорчилар ва уларнинг мафкурасини таг-томири билан йўқ қилишимиз даркор. Бу йўлдаги кескин курашимиз террористик ҳуружлар пайтида нобуд бўлганларга нисбатан ҳурматимиздир. Улар қалбларимизда абадий қолажак”.
XS
SM
MD
LG