Линклар

Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенешда президент Қурманбек Бакиев ва бош вазир Феликс Қуловларни хизматдан четлатиш тўғрисида мунозаралар бошланди.


Депутатлар фикрича, давлат раҳбари ва ҳукумат раисининг мухолифат лидери, парламент аъзоси Ўмурбек Текебаевни обрўсизлантириш мақсадида амалга оширилган фитнага алоқалари бор.
Мазкур можаро туфайли Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарияти истеъфо берди.
Баъзи маълумотларга кўра, депутат Текебаевнинг чамадонига наркотик модда солиб қўйишни президентнинг укаси, Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Жонибек Бакиев буюрган.
XS
SM
MD
LG