Линклар

Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диёрбақир шаҳрида сешанба куни кучли портлаш юз берди.


Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши нобуд бўлди, камида 14 киши жароҳат олди. Расмий хабарларга қараганда, портлама шаҳар боғига яқин кўча бўйига ўрнатилган.
Туркиянинг NTV телеканалига кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги болалардир.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида курд сепаратчилари томонидан бир неча портлаш амалга оширилди. Ҳаммаси бўлиб 12 киши ўлди, бир неча ўн киши жароҳат олди.
XS
SM
MD
LG