Линклар

АҚШнинг Суриядаги элчихонасига кеча уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.


АҚШ Давлат департаментининг хабар қилишича, ҳужум қилганлардан бири полиция томонидан қўлга олинган ва у сўроқ қилинмоқда. Элчихона олдида бўлиб ўтган отишма чоғида уч жанггари ва Сурия хавфсизлик хизматининг бир ходими ўлди. Элчихона ходимлари зарар кўрмади.
Сурия расмийлари юз берган воқеани террористик акт, деб баҳолади. АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс элчихонани яхши қўриқлагани учун Дамашқдан миннатдор эканлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG