Линклар

НАТОга аъзо биронта мамлакат Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш ташаббуси билан чиққани йўқ.


Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси раҳбариятининг Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишидан сўнг эълон қилинди.
НАТО қўмондонлиги Афғонистондаги ҳарбий контингентни кучайтиришга чақириб келаётган эди.
Мамлакат жанубида толибларга қарши амалга оширилаётган операцияларда сезиларли муваффақиятга эришилгани тўғрисида бугун НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонлиги вакили жумладан бундай деди:
“Олдимизга қўйилган вазифанинг сезиларли қисми, учдан иккисига эришдик, деб айта оламан. Халқаро кучлар эҳтиётлик билан олға силжимоқда, чунки олдиндаги ҳудудларнинг катта қисмига толиблар қўлбола миналар ўрнатган”.
XS
SM
MD
LG