Линклар

Эроннинг ядровий дастури юзасидан Европа Иттифоқи ва Эроннинг юқори лавозимли вакиллари - Хавьер Солана билан Али Ларижоний ўртасида бугун, пайшанбага белгиланган учрашув бошқа кунга қолдирилди.


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райснинг фикрича, музокараларнинг бошқа кунга кўчирилиши Эроннинг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш нияти йўқлигига яна бир далолатдир.
Солана - Ларижоний сўзлашуви ўрнига уларнинг вакиллари Парижда учрашадиган бўлди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш тўғрисидаги резолюциясини бажаришдан бош тортиб келаётган Эроннинг ўз позициясини юмшатишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG