Линклар

logo-print

Москвада Россия Марказий банки бошқаруви раисининг биринчи муовини Андрей Козловга суиқасд қилинди.


Кўкраги ва қорнидан ўқ еган банкир оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Андрей Козловнинг ҳайдовчиси ўқ еб нобуд бўлди.
Хабарларга қараганда, икки номаълум кимса банкирга қарата "Спартак" стадиони ҳудудидан туриб ўқ узган ва сўнгра воқеа жойидан ғойиб бўлган.
Москва шаҳар прокурори Юрий Семин, Андрей Козловга қилинган суиқасд ортида унинг профессионал фаолияти билан боғлиқ сабаблар ётган бўлиши мумкин, деб баёнот берди.
Россия Давлат думаси молия муассасалари бўйича қўмитаси раиси муовини Анатолий Аксаков ахборот агентликларига берган интервьюсида Андрей Козлов "ғайри қонуний ишларга аралашиб қолган банкларга нисбатан аёвсиз муносабатда бўлиб келаётган эди", - деди.
XS
SM
MD
LG