Линклар

Канаданинг Монреаль шаҳридаги коллежлардан бирининг талабаларига ҳужум қилинди.


Маҳаллий полиция ва тиббиёт ходимларидан олинган маълумотларга қараганда, бир талаб қиз нобуд бўлган, қарийб 20 киши жароҳат олган. Жароҳатланганларнинг баъзилари оғир аҳволда.
Талабаларга қарата номаълум кимса ўт очган. Унинг шахси аниқланмоқда. Канада телевидениесининг хабар қилишича, ҳужум қилган шахс полиция билан отишма пайтида ўлдирилган.
Фожеа чоршанба, тушдан кейин Монреалдаги энг йирик ўқув юртларидан бири – Доусон коллежида юз берди. Мазкур ўқув юртида қарийб 10 минг нафар талаба таҳсил олади.
XS
SM
MD
LG