Линклар

logo-print

Қуролли ҳужум оқибатида оғир яраланган Россия Марказий банки раиси биринчи ўринбосари Андрей Козлов фавқулодда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди.


Москванинг Сокольники мавзеида чоршанба куни уюштирилган ҳужум пайтида Козловнинг ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган эди.
Россия Ички ишлар вазири Рашид Нурғалиев бундай деди:
“Кеча қотиллик юз берганидан кейин жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлимларининг энг тажрибали мутахассислари, шаҳар милицияси бошлиғи воқеа жойига етиб бордилар. бу иш юзасидан кўрилаётган барча тадбирларни шахсан ўзим назорат қилаяпман”.
XS
SM
MD
LG