Линклар

“Ўғилсапар Мурадова ўз ажали билан ўлмаган, у ўлдирилган”, - деб хабар қилди Халқаро Хельсинки федерацияси раҳбари Аарон Родес ўз манбаларидан олган маълумотларига таяниб.


Халқаро "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти Мурадованинг ўлими муносабати билан норозилик акцияси ўтказишга қарор қилди. Ташкилот вакили бундай деди:
“Биз Туркманистоннинг Париждаги элчихонаси биноси олдида бу қотиллик жазосиз қолмаслиги лозимлигини уқтириб қўйиш, ҳар ҳолда биз индамай турмаслигимизни билдириб қўйиш учун намойиш ўтказишга қарор қилдик”.
Кеча кун давомида олинган хабарларга қараганда, намойиш бўлиб бўлиб ўтди ва уна 30дан зиёд киши қатнашди. Бу ҳақда "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти вакили Жеф Жильярд хабар қилди.
XS
SM
MD
LG