Линклар

Америка радиоэшиттиришлар бошқарувчилари кенгаши Озодлик радиоси туркман хизмати мухбири Ўғилсапар Мурадованинг ўлими тафсилотларини холислик билан пухта ўрганиб чиқишни Туркманистон раҳбариятидан талаб қилмоқда.


“Радиостанциямиз Ўғилсапар Мурадованинг ёрқин хотирасини унутмайди ва Туркманистон фуқароларига жаҳонда ва Туркманистоннинг ўзида юз бераётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида холис информация етказишни давом эттираверади”, - деб баёнот берди Озод Европа/Озодлик радиоси президенти вазифасини бажарувчи Жефф Тримбл.
58 ёшли журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўғилсапар Мурадова ғайри қонуний равишда ўқ-дори сақлаганликда айбланиб, 25 август куни 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. У қамоқхонада қазо қилди. Мурадованинг жасадини кўрган яқинлари унинг ўз ажали билан ўлмаганини айтмоқдалар. Ўғилсапарнинг бошида зарба изи бор. Бўйнидаги излар эса, унинг бўғилганидан далолат бериб турибди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳам Мурадованинг ўлими юзасидан мустақил текширув ўтказишни талаб қилмоқда.
ЕХҲТнинг юқори лавозимли вакили Миклош Харасти бундай деди:
“Мен Туркманистон расмийлари билан боғланиб, улардан ўлимнинг барча тафсилотларини аниқлаш учун ошкора тергов ўтказишни сўрадим”.
XS
SM
MD
LG