Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар бош вазирлари учрашдилар.


Йиғилишда ташкилотга аъзо олти давлатни бир-бири билан боғлайдиган транспорт йўлини яхшилаш ва ҳамма фойдалана оладиган энергия экспорт қилувчи янги йўл қуриш масаласи муҳокама этилди.
Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон Бош вазирлари ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари қўшма баёнот имзоладилар.
Қозоғистон Бош вазири Даниал Аҳметов энергетика сектори хавфсизлиги муҳим аҳамиятга эга эканини айтди: “Биз энергетика соҳасида, давлатларимизнинг энергетика транзити потенциали борасида алоқаларимиз ривожига таллуқли бўлган устивор масалаларни яна бир марта белгилаб олдик. Менимча, энергетика хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалага алоҳида эътибор қаратилади. Айнан шу муаммо давлатларимиз иқтисодий ривожида асосий ўринни эгаллайди, деб ўйлайман”, – деди Қозоғистон Бош вазири. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбе учрашувида Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон вакиллари кузатувчи сифатида қатнашди.
XS
SM
MD
LG