Линклар

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ ташкилоти Озодлик радиосининг туркман хизмати мухбири Ўғилсапар Мурадова Туркманистон қамоқхонасида ўлганидан "жиддий хавотир" билдирди.


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссарлиги матбуот вакили Хосе Диаз ўз ташкилоти Туркманистон ҳукуматини Мурадованинг ўлими юзасидан “мустақил, холис ва пухта текширув ўтказиш”га чақираётганини айтди.
Туркманистон хавфсизлик хизмати ходимлари Мурадова ўз ажали билан ўлганини иддао қилмоқда. Бироқ Мурадованинг қариндошлари, у ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Ўтган ой Туркманистон суди 10 дақиқа давом этган маҳкама жараёнида Ўғилсапар Мурадова ва икки нафар ҳуқуқ ҳимоячисини етти йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.
Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам Мурадованинг ўлими юзасидан текширув ўтказишни Туркманистон ҳукуматидан талаб қилди.
XS
SM
MD
LG