Линклар

Рим Папаси Бенедикт Ўн олтинчи яқинда қилган чиқишида ғайри исломий руҳдаги иқтибосдан фойдалангани учун кескин танқидга учрамоқда.


Рим Папаси 12 сентябр куни Германияда қилган чиқишида Византия императорининг ғайри исломий руҳдаги фикрини иқтибос сифатида келтирган эди.
Покистон парламенти Католик насронийлар черкови раҳбаридан ўз баёнотини қайтариб олишни талаб қилувчи резолюцияни бир овоздан қабул қилди.
Теҳронда эса, консерватив руҳоний Аҳмад Хотамий жума намозига йиғилганларга Рим Папаси Исломни ҳақорат қилганини айтди.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги аҳолини оғир-босиқ бўлишга чақириб, диний экстремистлар пайтдан фойдаланиб диний адоват алангасини ёқишга уриниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Туркияда ҳокимият тепасидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси раҳбари ўринбосари Солиҳ Капусуз Рим Папасининг шарҳи у “Ўрта асрлардан қолган қора тушунчаларга эгалигини”ни кўрсатганини айтди. Ватикан расмийлари Рим Папаси мусулмонларни хафа қилиш ниятида бўлмагани ҳақида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG