Линклар

Днестр бўйида тан олинмаган республиканинг ўз мустақиллигини сақлаб қолиши масаласи бўйича референдум бўлиб ўтди.


Овоз берувчиларга республика мустақиллигини сақлаб қолиш ва келажакда Россия таркибига қўшилиш ëки Молдова таркибида қолишни танлаш таклиф қилинган.
Кузатувчилар сўзларига кўра, аҳоли республиканинг ўз мустақиллигини сақлаб қолиши учун овоз бериши кутилмоқда.
Европалик кузатувчилар референдумни бойкот қилмоқда. Бироқ Россия ҳукумати сайлов халқнинг истаги билан ўтаётганини иддао қилаётир.
“Днестрбўйи раҳбари Игор Смирнов эрталаб овоз берди. ОАВ вакиллари билан суҳбатда у референдум натижасининг Россия томонидан тан олинишига умид билдирди”, - деб хабар қилди “Озодлик”нинг Молдовадаги мухбири Валериу Катер.
XS
SM
MD
LG