Линклар

Рим папаси Бенедикт XVI Ислом дини ҳақида айтган сўзлари мусулмонларни ғазаблантирганидан чуқур афсусда эканини билдирди.


У бу гаплари шахсий қарашларини акс эттирмаслиги, балки мусулмонлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатишга қаратилганини таъкидлади.
Рим папаси ўтган ҳафтада Германиядаги университетлардан бирида қилган чиқишида XIV асрда яшаган Византия императорининг сўзларидан иқтибос келтирган эди.
Бу иқтибосда “ўз эътиқодини қилич билан ёйишга буйруқ берган Муҳаммад дунёга ёвузлик ва ноинсонийликдан ўзга нарсани келтирмагани” айтилган.
Папанинг бу иқтибоси мусулмон давлатларида ғазаб тўлқинининг кучайиб боришига сабаб бўлмоқда. Жумладан, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида номаълум шахслар иккита католик черковига портловчи модда улоқтиргани хабар қилинаётир. Фаластин полицияси бу ҳужумдан ҳеч ким талофат кўрмаганини маълум қилди.
Айни пайтда Италия Ички ишлар вазирлиги исломий гуруҳлардан турли хилдаги таҳдидлар олгач, мамлакат полициясини юқори даражали хавфсизлик чоралари кўришга чақирди.
Рим папасининг сўзлари Сомалида фаолият кўрсатиб келган италиялик кўнгиллининг ўлими билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Сомали шимолидаги Могадишу шаҳридаги болалар шифохонасида ишлаган италиялик турли тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG