Линклар

Куба пойтахти Гаванада бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар саммитида Эроннинг ядровий дастури қўллаб-қувватланди.


Саммитда қабул қилинган ҳужжатда ҳар бир давлат тинч мақсадларда ядровий энергетикани ривожлантириш ҳуқуқига эгалиги айтилади. Унда, шунингдек, Теҳрон Атом энергияси халқаро агентлиги билан фаол ҳамкорлик қилиши лозимлиги таъкидланган.
Жаҳоннинг йирик мамлакатлари иштирок этмаган ушбу саммитда қабул қилинган якуний деклорацияда Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари қораланиб, АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури бўйича юзага келган тарангликни БМТ Хавфсизлик кенгаши орқали тинч йўллар билан ечишга чақирилади.
92 бетдан иборат деклорацияда, шунингдек, террорчилик қораланиб, хорижий босқинчилардан ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи тан олинган.
Қўшилмаслик ҳаракатига 118 мамлакат аъзо.
XS
SM
MD
LG