Линклар

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида велосипедда кетаётган худкуш бомбачининг ҳужуми оқибатида, Канаданинг тўрт аскари ҳалок бўлди.


Бу ҳақда Канада расмийлари маълум қилди.
Хабарларга кўра, ҳужум оқибатида, 24 бола жароҳатланган, улардан тўрт нафарининг аҳволи жуда оғир.
Маълум қилишича, ҳужум, канадалик аскарлар болаларга ширинликлар, ёзув дафтарлари ва ручкаларни тарқатаётган пайтда юз берган.
НАТО кучлари кеча, Панжвайи вилоятида Толибонга қарши ҳарбий операцияларни якунлади.
Айни пайтда, қўшни Ҳелманд вилояти полиция бошлиғи Набил Малахайл якшанба кунги жангларда 13 толиб жанггариси йўқ қилинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG