Линклар

Тожикистоннинг Қўрғон-Тепа шаҳрида талабаларнинг мажбурлаб пахтага олиб кетилаётганини ёритаётган “Озоздлик” радиоси тожик хизмати мухбири ҳибсга олинди.


Мухбир Носир Маъмурзоданинг айтишича, у билан бирга Авеста ахборот агентлигининг ходими ҳам ҳибсга олинган.
Иккала журналист милиция бўлимига олиб кетилган ва сўроққа тутилган.
“Озодлик” мухбири Маъмурзода озод этилишидан аввал, уни “мамлакатдаги вазиятни изидан чиқарувчи хабарларни бермасликдан” огоҳлантиришган.
Ўтган ҳафта Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов талаба ва мактаб ўқувчилари пахта йиғим-теримида қатнашмаслиги ҳақида қарор чиқаргани хабар қилинган эди.
Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонни мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабаларини мажбурлаб пахтага олиб чиққани учун танқид қилиб келади.
XS
SM
MD
LG