Линклар

logo-print

Европа комиссияси Рим папаси Бенедикт 16чи ўтган ҳафта Исломга оид қилган чиқишлари атрофидаги мунозараларда, понтификни қўллаб-қувватловчи баёнотни эълон қилди.


Европа комиссияси матбуот вакили Йоҳаннес Лайтенбергер Рим папасининг чиқишларига ўта кескин муносабат билдирилиши номаъқбул эканини айтди.
“Комиссиянинг нуқтаи назарига кўра, ҳар қандай муносабат, умумий контекстдан ажратиб олинган иқтибосларга эмас, балки айтилган сўзларга мувофиқ бўлиши даркор. Ва атайлаб умумий контекстдан иқтибосларни ажратиб олишга ўрин бўлмаслиги керак. Умуман гапирганда эса, муносабатнинг ортиқчалиги ва сўз эркинлигига қарши чиқиш қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир. Европа Иттифоқи дин ва эътиқод эркинликлари билан бир қаторда, сўз эркинлигининг ҳам ҳурмат қилинишини ўз олдига мақсад қилиб қўяди”, - деди Европа Комиссияси расмийси.
Рима Папаси Бенедикт 16чи ўтган ҳафта Германияда қилган маърузасида, ўрта асрда яшаб ўтган Византия императорининг Исломга қарши фикрларидан иқтибос келтиргани мусулмон дунёсида норозиликларга сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG