Линклар

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистонда 6 ноябр куни ўтказиладиган президентлик сайловига кузатувчилар юбориш ёки юбормаслик масаласини муҳокама қилмоқда.


Ташкилотнинг Варшавадаги Демократик ташкилотлар ва Инсон ҳуқуқлари идораси матбуот вакили Урдур Гуннарсдоттир Озодлик радиосига мутахассислар Тожикистондаги вазиятни ўрганаётганини айтди: “Ташкилотимиз икки ҳафта олдин Тожикистонга ўз мутахассисларини жўнатган. Улар ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайловини кузатиш учун нималар зарурлигини ўрганадилар. Улар ўз ҳисоботини тугаллаяпти. У келаси ҳафта охири ёки кечи билан ундан кейинги ҳафтада тайёр бўлади. Ҳисоботда бу сайловни кузатиш ёки кузатмаслик ҳақида тавсия берилади. Агар кузатиш керак бўлса, Тожикистонга қанча вакил жўнатиш кераклиги билдирилади”, – деди ЕХҲТ вакили Урдур Гуннарсдоттир.
XS
SM
MD
LG