Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ Бош Ассамблеясида дунёдаги янги тартиб ҳақида Эрон расмийларининг қарашини тақдим этиш ниятини билдирди.


Нью-Йоркка келган заҳоти Эрон телевидениесига берган интервьюсида Аҳмадийнажод дунёда қарама-қаршилик, кескинлик, можаролар авжига чиққани ва бу барқарор тинчлик сари етакламаслигини таъкидлади: “Биз дунё ишлари бўйича аниқ қарашга эгамиз. Дунёда юзага келган ҳозирги вазиятдан ҳамма хафа. Ҳеч ким дунё келажаги порлоқ, деб қатъий айта олмайди”, – деди президент М.Аҳмадийнажод.
Эрон раҳбари Афғонистон, Ироқ ва Ливандаги муаммолар БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида муҳокама этилса ўринли бўлади, деган фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG