Линклар

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоларини Эронга қарши чора кўриш тадбирини қўллаб-қувватлашга чақирди.


Кондолиза Райс агар Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатмаса, Британия, Франция, Россия ва Хитой АҚШни қўллаб-қувватлашига умид билдирди. АҚШ Давлат котиби Эрон уранни бойитиш дастуридан воз кечиши эвазига Европа Иттифоқи билан иқтисодий манфаатли ҳамкорлик ҳақидаги таклифлар борасида ўтказиладиган музокарада АҚШ вакиллари ҳам қатнашиши мумкинлигини билдирди: “Эронликлар ўз ядровий дастури масаласида АҚШ вакиллари билан юзма-юз учрашиши мумкин. Бунинг учун улар БМТ Хавфсизлик кенгашининг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги талабини бажариши керак. Агар Эрон шу талабни бажаргани тасдиқланса, мен ҳар қандай жойда ва вақтда эронлик ҳамкасбим билан учрашишим мумкин”, – деди АҚШ Давлат котиби.
XS
SM
MD
LG