Линклар

Қирғизистон мухолифат раҳбари Омурбек Текебаевнинг Польшада қўлга олингани воқеасини ўрганган парламент депутатлари воқеа учун Миллий хавфсизлик хизмати айбдор, деган хулосага келди.


Буни депутат Бўлот Шерниёзов эълон қилди. Жуқорғу кенгаш раиси Марат Султонов комиссия томонидан тайёрланган баёнотни ўқиб эшиттирди:
“Парламент комиссияси Жуқорғу кенгаш депутати Омурбек Текебаевга қарши уюштирилган провокацияга Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари алоқадор деган хулосага келди”, – деди Марат Султонов.
Омурбек Текебаевнинг юкидан героин топилганидан кейин Польша полицияси 6 сентябр куни уни Варшава аэропортида қўлга олинган эди. Кейинроқ суд Текебаевга қарши далиллар йўқлигини асос қилиб уни қўйиб юбориш ҳақида қарор чиқарган эди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Бусурманқул Табалдиев ва унинг ўринбосари, Қирғизистон президентининг укаси Жаниш Бакиев мазкур жанжалли воқеа сабабли истеъфога чиқди. Улар қонунга зид ҳеч қандай иш қилмаганларини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG