Линклар

Ўтган ҳафта Жиззах шаҳрида ҳибсга олинган журналист Улуғбек Хайдаровнинг суди бир неча кундай кейин бошланиши мумкин.


Хайдаровнинг синглиси Нортожига асосланиб “Uznews.net” Интернет сайти тарқатган хабарга кўра, Улуғбекнинг иши билан шуғулланаётган терговчи унга акаси беш йилдан 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкинлигини айтган. Нортожига кўра, терговчи унга акаси “ўз айбини бўйнига олгани”ни айтган. Хайдаров 14 сентябр куни 400 доллар миқдорида пора олганлик айби билан ушланган. Қариндошлари эса бу айблов соҳта эканини айтмоқда.
“Uznews.net” Интернет сайти тарқатган яна бир хабарга кўра, расмийлар жиззахлик мустақил журналист Ўзбекистон президентининг жияни Жамшид Каримов бедарак йўқолгани воқеасини шархлашдан бош тортган. Жамшид Каримов 12 сентябр куни онасини касалхонага бориб кўрганидан кейин уйига қайтиб келмаган. Қариндошлари у ҳибсга олинган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG