Линклар

Тожикистон Мудофаа вазирлиги Хитой билан биринчи маротаба уюштирилаётган аксил террор ҳарбий машқлар бошланганини билдирди.


Уч кунлик машқларнинг дастлабки босқичи Хатлон вилоятидаги “Мумирак” полигонида ўтмоқда. Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Фариддин Муҳаммадиев Озодлик радиосига ҳарбий машқларда қандай қисмлар иштирок этаётгани ҳақида бундай деди: “Машқларда Хитой армиясининг махсус кучлари қатнашяпти. Тожикистон қуруқлик қўшинларининг артиллерия қисмлари, тезкор қўшинларнинг битта махсус десант бригадаси, шунингдек, ҳаво кучлари қисмлари қатнашяпти”, – деди Тожикистон Мудофаа вазирлиги вакили.
“Ҳамкорлик-2006” деб шартли ном берилган ушбу ҳарбий машқлар Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг терроризм, сепаратчилик ва экстремизм конвенцияси доирасида ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG