Линклар

logo-print

Таиландда давлат тўнтариши амалга оширган ҳарбийлар раҳбарлари парламент йўқлигида унинг салоҳиятини қабул қилганларини билдирдилар.


Шунингдек улар сиёсий партияларнинг йиғилиш ёки бошқа тадбирлар ўтказишини таъқиқладилар. Буйруқ 21 сентябр куни миллий телевидение орқали ўқиб эшиттирилди. Давлат тўнтариши раҳбарлари конституцион монархияга путур етказиши мумкин бўлган ахборотни назорат қилиш учун ахборот воситаларига босимни кучайтирмоқда.
Таиланд Бош вазири Таксин Шинаватра БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида қатнашиш учун шу ҳафтада Нью-Йоркка жўнаб кетганидан кейин мамлакат ҳарбийлари қон тўкмасдан давлат тўнтариши амалга оширган эди. Ҳозирда Лондонда яшаётган Шинаватра Таиландда янги сайлов яқин фурсатда ўтказилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG