Линклар

Фаластин бош вазири ёрдамчиси Аҳмад Юсуф “ХАМАС” ҳаракати Исроилни тан оладиган миллий бирлик ҳукуматига қўшилмаслигини билдирди.



Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 21 сентябрь куни БМТда келгусида ташкил этиладиган ҳар қандай миллий бирлик ҳукумати яҳудий давлатини тан олиши ва зўравонликни қоралаши кераклигини айтган эди.
Аҳмад Юсуф бунинг ўрнига Исроил билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида 10 йиллик сулҳни таклиф қилди. Бироқ Исроил ҳукумати матбуот вакили Ави Пазнер бу таклифни рад этиб, Фаластин ҳукумати Исроилни тан олиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG