Линклар

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Сочида ўзбекистонлик ҳамкасби Руслан Мирзаев билан учрашди.


Улар икки давлат ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликка оид шартнома имзолади.
“Икки давлат қуролли кучлари эҳтиёж туғилган пайтда мудофаа ёки бошқа ҳарбий вазифани бажариш мақсадида бир-бирининг ҳарбий инфратузилмасидан фойдаланиши мумкин”, – дея маълум қилди Россия мудофаа вазири.
Ўзбекистон-Россия ҳарбий алоқаларини ижобий баҳолаган С.Иванов Москва ҳарбий соҳада Тошкент расмийларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
23 сентябрь куни С.Иванов ва Р.Мирзаев Россиянинг Краснодар вилоятида ўтаётган Ўзбекистон-Россия аксилтеррор қўшма ҳарбий машқларини кузатади. Беш кунлик бу машқлар 19 сентябрь куни бошланган эди.
XS
SM
MD
LG