Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашди.


Парвез Мушарраф бу учрашувдан бир кун олдин ахборот воситаларига берган интервьюсида 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин агар терроризмга қарши курашда Покистон ёрдам бермаса, АҚШ уни бомбардимон қилиш билан таҳдид этганини айтган эди. Мушарраф бу гапни АҚШнинг ўша пайтдаги давлат котиби ўринбосари Ричард Армитаж Покистон разведка хизмати бошлиғига айтганини билдирганди.
АҚШ раҳбари беш йил олдинги гапни газеталардан ўқиб билганини маълум қилди.
“Мен бу гап қатъийлигидан ҳайратга тушдим. Шуни айтишим мумкинки, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан бир оз кейин давлат котиби Колин Пауэлл олдимга келиб, президент Мушарраф масала жиддийлигини тушуниб, уч минг фуқаромизни ўлдирган душманни йўқ қилишда ёрдам бериш учун бизга қўшилишни хоҳлашини билдирганди”, - деди АҚШ раҳбари Оқ уйда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.
Ўз навбатида, П.Мушарраф Жорж Бушга ишонгани ва икки мамлакат “Ал-Қоида” раҳбари Усама бин Лодинни таъқиб қилишда мувофиқлашган ҳаракат олиб бораётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG