Линклар

Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов президент сайловида ўз партиясидан номзод бўлиш ҳақидаги таклифни қабул қилди.


Ҳокимият тепасидаги Халқ демократик партиясининг 23 сентябрь кунги қурултойида икки мингга яқин делегат 6 ноябрда ўказиладиган президент сайловида И.Раҳмоновни партия номзоди қилиб кўрсатиш таклифини бир овоздан тасдиқлади. Сайловда рақиб бўлиши мумкин бўлган сиёсатчиларни сўнгги йилларда қамоққа ташлаган амалдаги президент мамлакатнинг энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва камбағалликни камайтириш устида ишлашни ваъда қилган.
И.Раҳмонов Тожикистон президенти лавозимига биринчи марта фуқаролар уруши бўлаётган 1994 йилда, иккинчи марта 1999 йилда сайланган. Тожикистон конституциясига кўра, мамлакат президенти фақат бир марта етти йил муддатга сайланади. Аммо 2003 йилда референдум ўтказиш орқали президент конституцияга икки муддатга сайланиши тўғрисида тузатиш киритишга эришган.
XS
SM
MD
LG