Линклар

Париж яқинида Россия президенти Владимир Путин, Франция президенти Жак Ширак ва Германия канцлери Ангела Меркел ўртасида норасмий учрашув бўлди.


Музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида В.Путин: “Яна бир бор таъкидлайман, мана шундай доимий фикр алмашиш нафақат бир-биримизни яхшироқ тушунишимиз, балки ҳозирги халқаро таҳдид ва чақириқларга қарши зудлик билан чора кўришимизда ёрдам беради”, - деди.
В.Путин музокаралар чоғида уч давлат раҳбарлари авиация, фазо тадқиқотлари ва инфратузилма яратиш лойиҳаларини ҳам муҳокама қилганини айтди.
Россия раҳбари 22 сентябрь куни Парижга боргандан сўнг Франция президенти Жак Ширак билан икки томонлама алоқалар борасида музокара олиб борган эди. 23 сентябрь куни у Россия ва Франция ўртасида транспорт ва авиация соҳаларига оид қиймати 10 миллиард долларлик шартномалар имзолаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG