Линклар

Тожикистондаги мухолифатдаги партиялардан иккитаси яқинлашиб келаётган президент сайловига бойкот эълон қилишини билдирди.


Социал-демократлар партияси ва Демократик партия ўз номзодларини сайловга қўймаслигини маълум қилди.
Ҳар икки партия мамлакат конституциясига амалдаги президент Имомали Раҳмоновнинг ваколат муддатини узайтириш имконини берувчи ўзгаришлар киритилганидан норози.
6 ноябрда бўлиб ўтадиган президент сайловида қатнашиш учун ҳозирга қадар Имомали Раҳмоновдан ташқари 4 номзод илгари сурилган.
XS
SM
MD
LG