Линклар

logo-print

Ироқдаги уруш радикал исломнинг янги гуруҳларини юзага келтирди ва террорнинг глобал хавфини оширди.


“Нью-Йорк таймс” газетасининг ёзишича, бу хулоса 2003 йилда Ироқда уруш бошлангандан кейинги вазиятни ўрганган Американинг 16 махсус хизмати ҳисоботида қайд этилган.
Газетада махфий ҳисобланган ҳисоботнинг асл матни келтирилмаган. Бироқ унда АҚШ ҳукумати вакиллари ва экспертларнинг бу борадаги хулосалари берилган.
“Нью-Йорк таймс”да тилга олинган ҳисоботда айтилишича, ҳозирга келиб бир қанча исломий экстремистик гуруҳлар сафи тўғридан-тўғри “Ал-Қойда” ёки унинг етакчиси Усама бин Лодинга алоқаси бўлмаган кичик террор ташкилотлари ҳисобига кенгайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG