Линклар

logo-print

Венесуэла ташқи ишлар вазири Николас Мадуронинг Нью-Йорк аэропортида ҳужжатлари олиб қўйилиб, бир ярим соатдан ортиқ ушлаб турилгани шундай ҳам кескин бўлган Венесуэла-АҚШ муносабатларини янада таранглаштирди.


Венесуэла ҳукумати ўз ташқи ишлар вазирига бўлган бундай муносабат сабабли АҚШ ҳамда БМТга расмий норозилик мурожаати йўллади.
Гарчи АҚШ Давлат департаменти ҳодиса юзасидан Н.Мадуродан узр сўраган бўлса-да, Венесуэла президенти Уго Чавес бу ҳодисани “ғаламислик” ўлароқ баҳолади. АҚШ Давлат департаменти эса буни “афсусланарли ҳол” ҳисобламоқда.
Н.Мадуронинг ўзи ҳам биргина узр сўрашнинг ўзи “етарли эмас”лигини айтди.
XS
SM
MD
LG