Линклар

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос ХАМАС гуруҳи етакчилари билан миллий бирлик ҳукумати тузиш масаласида яна бир бор учрашади.


“Биз миллий бирлик ҳукуматини тузиш борасидаги музокараларни тиклаймиз. Менимча, бу мақсадда анчагина йўлни ўтдик”, - деди ХАМАС етакчиси, мухторият бош вазири Исмоил Хония.
ХАМАС гуруҳи ҳали ҳам Исроилни тан олишдан буткул бош тортмоқда.
Фаластиндаги экстремистик гуруҳлар ҳам бу йўлни қўлламоқда.
“Фаластиннинг Исроил ва унинг мавжудлик ҳуқуқини тан олувчи ҳар қандай ҳукумати бизнинг ҳужумимизга қонуний нишон бўлади. Биз яҳудий мустамлакачилигига қарши қандай курашган бўлсак, бундай ҳукумат билан ҳам шундай курашамиз, барча имкониятлардан фойдаланамиз”, - деди Фаластиндаги “Халқ қаршилиги ҳаракати” вакилларидан бири.
XS
SM
MD
LG