Линклар

logo-print

Саудия Арабистони ҳукумати Усама бин Лодиннинг ўлимини тасдиқловчи маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.


Бироз муқаддам Франция ва АҚШ ҳам шундай баёнот берганди.
“Ал-Қоида” етакчисининг ўлими ҳақида Францияда чоп этиладиган “L’est Republicain” газетаси хабар тарқатганди. Газета бу борада махсус хизматларнинг Саудия Арабистонидаги ишончли манбасига таяниб, бин Лодиннинг август охири ёки сентябрь бошларида Покистон ҳудудида ичтерлама касалидан вафот этгани ҳақида ёзганди.
“Мен Франция разведка хизмати ҳисоботидан олинган бу маълумотни ишончли ҳисоблайман. У 21 сентябрда олинган. Агар бу ҳужжат асл бўлмаса, у ҳолда Франция президенти ахборот қандай тарқалганини махсус ўрганишга кўрсатма берганини эълон қилмаган бўлар эди”, - дейди мақола муаллифи Лэйд Саммари.
XS
SM
MD
LG