Линклар

logo-print

Франция Ташқи ишлар вазири Филлип Дуст-Блази Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана ва Эрон расмийлари Теҳроннинг ядровий дастури борасида бир неча ҳафта ичида келишувга эришиши кераклигини билдирди.


Франция телевидениесига берган интервьюсида Дуст-Блази Солана ва Эроннинг Бош музокарачиси Али Ларижоний ойлар ичида эмас, балки “келаси бир неча ҳафта ичида келишувга эришишлари кераклиги”ни айтди. Унга кўра, Хавьер Солана бир неча кун олдин Али Ларижоний билан учрашган. Аммо Франция Ташқи ишлар вазири мазкур учрашув ҳақида маълумот бермади.
XS
SM
MD
LG