Линклар

logo-print

Ироқлик шиалар учун муқаддас Рамазон ойи душанба куни бошланди.


Сунний араблар учун моҳи Рамазон шанба куни бошланган эди. Бироқ Ироқ шиалари олий руҳонийси Оятулло Али ас-Систоний Рамазон ойи душанба куни бошланишини эълон қилди. Шиа мазҳабига мансуб бўлган Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий рўза ойида зўравонликларни тўхтатиш ҳақида чақириқ эълон қилганига қарамай, якшанба куни мамлакат бўйлаб уюштирилган ҳужумлар оқибатида 30га яқин ироқлик қурбон бўлди.
Исёнчилар ҳужуми оқибатида икки нафар АҚШ аскари, Ироқ полицияси ва армияси ҳарбийлари нобуд бўлди. Ироқ полицияси эса қатл этилган 13 одам жасадларини топди.
Айни пайтда, Ироқ парламентидаги гуруҳлар Ироқда федерал минтақалар ташкил этиш ҳақидаги шиалар таклифи юзасидан музокара бошлашга келишиб олдилар. Ироқ парламенти бу таклифни тасдиқлаганидан 18 ой ўтганидан сўнг федерал минтақалар ташкил этиш ишлари бошланиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG